Амир Ҳусайн ўлдирилиб, (унга қарашли) Балх, ҳисори Шодмон[1] ва Бадахшон вилоятлари менинг тасарруфимга ўтгани ҳақидаги хабар Хуросон ҳокими Малик ғиёсиддинга[2] етганида, уни қўрқинч босди,
(уруш қилиш учун) лашкару сипоҳ тўплаб, мудофаага айланди.
Кенгашиб, хуросонликлар ҳушёрлигини сўндириб, ғафлат уйқусига чўмдириш учун, мен ҳарбий ҳийла ишлатиш фикрига тушдим. Шу мақсадда Самарқандга юриш қилмоқчидай бўлиб орқага қайтдим. Шу аснода Малик ғиёсиддиннинг (мендан кўнгли тинчиб), жабр-зулм қилмоққа қўл урганлиги ҳақида пиримдан[3] хат олдим. Менинг Самарқанд тарафга қайтганим ҳақида-ги хабарни эшитиб ғиёсиддин хотиржам ўтирган эди. Шунда мен ўз-ўзимга кенгашиб: «Ана энди хуросон-ликларнинг кўнгли мендан хотиржам бўлди, уларнинг устига бостириб боришнинг айни пайти»,–дедим ва Балх чеккасидан қайтиб, Балхда қолдирган аскарла-рим билан ҳиротга қараб юрдим, Малик Ғиёсиддинни ғафлат уйқусида босдим ва у ночор шаҳардан чикди, хазина ва тамом бойлигини менга пешкаш[4] килди. Шундай қилиб, Хуросон мулки менинг қўлимга ўтди[5]. Хуросоннинг барча амирлари менга бўйсундилар.
[1] Ҳисори Шодмон–Ҳисор вилояти (қадимги Чағониён)нинг бош шаҳри; мустаҳкам қалъаси бўлган, қадимги номи Шумон. Харобалари Душанба шаҳрининг ғарбий тарафида ҳозир ҳам мавжуд.
[2] Малик Ғиёсиддин–1245–1389 йиллари Ғур (ҳозирги марказий Афғонистон) ва ҳирот вилоятларини тасарруф этган куртлар сулоласи вакили. ҳақиқий исми –Малик Ғиёсиддин II Пир Али. 1370–1381 йилларда ҳукмронлик қилган.
[3] Бу ерда Зайниддин Абубакр Тайободий назарда тутилган.
[4] Пешкаш–ҳадя, тортиқ.
[5] Амир Темур томонидан Хуросоннинг узил-кесил бўйсундирилиши 1381–1383 йиллари амалга ошган.
Самарқанд XV аср бошларида Осиё ва Европа халқларининг Марказий Осиё орқали олиб борган кенг кўламдаги савдосининг маркази бўлган. Самарқанддан Кичик Осиёга, Ўрта денгизга, Хитойга ва Ҳиндистонга олиб борувчи жаҳон аҳамиятига молик савдо йўллари ўтган. (Профессор Н.И. Леонов)