Менинг шон-шавкатим ва қудратим овозаси (Рум) қайсарининг[1] қулоғига етди. У ўзига қарашли Сивос ҳамда Малатия қалъалари ҳамда уларга тобеъ ерларни забт этганим, қалъалар ичидаги аскарларининг барисини тарқатиб, теварак-атрофга сочиб ташлаганим ҳақидаги хабарни эшиттач, томирларидаги ғайрат ҳаракатга келди ва лашкарим зарбасидан қочиб, қайсар қошида паноҳ топган қора Юсуф Туркман[2] иғвоси билан устимга лашкар тортишга қарор қилди.
Қайсар балога йўлиқиб, давлати вайрон бўлиши яқинлашиб қолганди, чунки у Қора Юсуфнинг иғвосига учиб, менга қарши лашкар тортган эди. (Қолаверса) Миср ва Шом қўшинларини ҳам ёрдамга чақирган эди. Мен кенгашиб лашкаримни уч фавжга ажратсам яхши бўлар, дедим. Бироқ жангда енгиш-енгилиш иши такдир пардаси остида яширинлиги боис бу тўғрида амирларим билан кенгаш ўтказдим. Улар сипоҳийларга хос иш тутиб, уруш очмоқни маслаҳат бердилар.
(Шундай бўлса) ҳам мен қайсарнинг (ғайрат) ўтини аччиқ-чучук гап билан сўндирмоқни маслаҳат кўрдим ва унга мактуб йўлладим. Хатнинг қисқача мазмуни шундай эди: «Еру кўкни яратган Тангри таолога чексиз шукрлар бўлсинким, етти икдим мамлакатларининг кўпини менинг фармонимга киргизди ва олам султонлари, ҳокимлари менга эгилиб, итоат ҳалқасини жон қулокдарига такдилар. Ўз қадрини билиб, ҳаддидан ошмай жасорат оёкдарини тийган бандасини Тангри ёрлақасин! Сенинг наслу насабинг қаерга бориб тақалиши жаҳон халқи олдида маълумдир. Шундай экан, ҳолингга муносиб иш тутиб, журъат оёғини олдинга қўймагилки, ранжу меҳнат балчиғига ботиб, бало чуқурига йиқилгайсан. Иқбол эшигидан ҳайдалган бир тўда иғвогар кишилар ғаразли ишларини бажариш учун сенинг паноҳингдан жой олиб, ухлаб ёттан фитнани уйғотмишлар. Яна ўшаларнинг иғвоси билан давлатинг юзига офат ва бало эшигини очмагил. (Дарҳол) Қора Юсуфни менинг олдимга юборгил. Йўқ эса тақдир пардаси икки лашкар сафлари тўқнашганда юзингга очилғусидир»[3].
Мактубни танилган элчиларим билан қайсарга юборганимдан кейин Шом пойтахти (Дамашқ)га бориб туришга қарор қилдим. Ҳумс ва Ҳалаб йўли орқали у ерга равона бўлдим. ҳалаб шаҳрига етганимда Миср подшоси Малик Барқуқ ўғли Малик Фараж[4] менинг Дамашққа келаётганимни эшитиб, шошилинч равишда Мисрдан Дамашққа қараб йўл олгани ҳақида хабар келтирдилар. Мен Миср ва Шом лашкарларининг қушилишига иул қуимаслик учун зудлик билан отланиб, олдинга юрдим. Лекин Малик Фараж абжирлик қилиб, мендан олдин Дамашққа етиб олди. (Шундай бўлса ҳам) мен унинг орқасидан шаҳарга етиб бордим ва Дамашқни забт этдим[5].
[1] Бу ерда Усмонли империяси султони Йилдирим Боязид I (1389 –1402) назарда тутилади. 1403 йилнинг 8 мартида Оқшаҳарда вафот этган. Ўрта асрларда битилган тарихий манбаларда Рум мамлакати султонлари шу ном билан аталган. (–А.А.)
[2] Қора Юсуф Туркман–1380–1468 йиллари Ироқ ва Озарбайжон устидан ҳукм юритган Қора-қўюнлилар сулоласидан чиққан ҳукмдор (1388–1420). (–А.А.)
[3] Лекин Боязид Йилдирим Амир Темурнинг талабини инобатга олмаган, аксинча, унга ҳақоратомуз жавоб мактуби йўллаган.
[4] Малик Барқуқ ўғли Малик Фараж–1382–1517 йилларда Миср билан Шомда ҳукмронлик қилган Буржийлар сулоласидан чиққан ҳукмдор (1399–1405). Шаркдаги Амир Темурга қарши кучлар, Тўхтамиш, Қора-қўюнли туркманлари, Султон Аҳмад жалойир ва Рум султонлари билан иттифокдош бўлган.
[5] Бу воқеа 1401 йил 11 январда юз берган.
Амир Темур санъатни юксак қадрлар эди. Унинг ўзи бадиий асарлар мажмуасига эга эди. Турли тоифадаги машшоқлар, сухандонлар, хайкалтарошлар. боғбонлар, рассомлар жаҳоннинг ҳар хил давлатларидан Амир Темур саройига тўпланган эдилар. (Хильда Хукхэм)