Амр қилдимки, ўн икки катта амирларнинг ҳар бирига битта байроқ ва бир ноғора берилсин. Амир ул-умарога байроқ ва ноғора, туман туғи[1] ва чортуғ[2] такдим этсинлар. Мингбошига эса бир туғ ва карнай берсинлар. Юзбоши ва ўнбошига бштадан катта ноғора берсинлар. Аймоқларнинг[3] амирларига бўлса, биттадан бурғу такдим этсинлар. Тўрт бегларбегининг ҳар бирига биттадан байроқ, ноғора, чортуғ ва бурғу берсинлар.
(Ўн икки) амирдан қайси бири душман фавжини синдирса ёки ғаним қўли остидаги бирор мамлакатни фатҳ этса, уни такдирлаб, агар биринчи (даражали) амир бўлса, иккинчи (даражали), иккинчи бўлса, учинчи (даражали), учинчи бўлса, тўртинчи (даражали) амир мартабасини берсинлар. Шу тартибда ўн биринчи (даражали) амиргача давом эттирсинлар. Агар ўн биринчи (даражали) амир бўлса, уни ўн иккинчи (даражали) амир қилиб, байроқ, туғ ва ноғора берсинлар. Шу йўсинда биринчи (даражали) амирга битта туғ, иккинчисига–иккита, учинчисига–учта, тўртинчисига–тўртта туғ ва ноғора бериб, уларни тумантуғ ва чортуғ олиш мартабасига етказиб рағбатлантирсинлар.
[1] Туман шуғи–ўрта асрларда учига қўтос, от ёли ёки думи, ярим ой ёки керилган беш панжа тасвири ўрнатилган лашкарнинг байроқсимон нишон-белгиси; ушбу асарда туғ атрофида тўпланган ҳарбий бўлинма маъносида ҳам келтирилган.
[2] Чортуғ–ҳарбий бўлинма амирининг даражасини билдирувчи учи ўткир найза; байроқнинг бир тури.
[3] Аймоқ (ўмоқ)–бир неча қариндош-уруғлар иттифоқи; қабила.
Ҳофизи Абрўнинг ёзишича, Амир Темур турк, араб ва эронликлар тарихини чуқур билган. У давлат аҳамиятига эга бўлган ҳар бир масалани ҳал этишда, шу соҳанинг билимдонлари ва уламолари билан маслаҳатлашарди.